Сайғоқни сақлаш бўйича альянс Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия ва Ўзбекистонда яшовчи атроф муҳит муҳофазаси ишидаги ёш йўлбошчилар учун янги мукофот ҳақида эълон қилишдан мамнун.

Сайғоқни сақлаш бўйича альянс ёш экологлар авлоди вакилларини қўллаб-қувватлаш ўта муҳимлигини тан олади. Ушбу мукофот доирасида ёш йўлбошчилар учун Альянс бешта нафсониятли атроф муҳит ҳимоячисини 1000 АҚШ доллари миқдоридаги грантлар ҳисобига қўллаб-қувватлаши мумкин.

Мукофотлар амалга оширилиш муддати 12 ойни ташкил қилган ва жорий ишлар Альянс доирасида юқорида кўрсатилган мамлакатларда бажарилиши билан боғлиқ бўлган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Биз Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия ва Ўзбекистонда яшайдиган, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган экологлардан лойиҳа таклифларини олишни кутиб қоламиз

Атроф муҳит муҳофазаси ишидаги ёш йўлбошчилар Альянс томонидан ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишга кўмаклашиш учун Альянс жамоалари билан бирга ишлайди. Улар ўз шахсий танловлари бўйича (масалан, веб-сайт ёки Сайғоқ бўйича ресурс марказини яхшилаш, ёшлар учун уларнинг мамлакатларида тадбирлар ишлаб чиқиш ёки халқаро алоқаларни яхшилаш, ёки Альянс доирасида ўз мамлакатида бажариладиган лойиҳаларнинг бирида иштирок этиш) Альянс фаолияти йўналишларидан бирининг доирасида ишлайди.

Альянс раҳбарлик органининг, шу органда уларнинг мамлакатларини ифодалайдиган аъзолари атроф муҳит муҳофазаси ишидаги ёш йўлбошчиларга мураббийлик қилади. SCA раҳбарлик қўмитаси ўз мамлакатидан. Альянс, шунингдек, ёш йўлбошчиларни қўллаб-қувватлайди ва уларга имкон бўлган молиялаштириш ва таълим олиш манбаларига кириш имконини олишга кўмаклашади, масалан, WCN орқали стажировка ўташ, табиат муҳофазаси фани бўйича талабалар конференцияларида иштирок этиш, Rufford Фондига тақдим этиш учун уларга лойиҳа таклифларини тайёрлашга ёрдам беради, ёки уларга керак бўлиб қолиши мумкин бўлган бошқа бирон-бир ёрдам кўрсатади.

Сайғоқни сақлаш бўйича альянснинг ёш йўлбошчилар учун мукофотини олиш учун талабномани мукофотга номзоднинг ўзи бериши керак.

Мукофотга талабнома бериш учун, илтимос, қуйида кўрсатилган саволларга жавоб беринг (инглиз тилида) ва ўз талабномангизни mail@saiga-conservation.com электрон манзилга юборинг.

Танловга талабномалар қабул қилиш 2014 йил 15 апрелда тўхтатилади.

Application_Uzb